Валюта курслари 18/09/2025
$1 – 12254.27
UZS – -0.25%
€1 – 14516.41
UZS – 0.01%
₽1 – 147.89
UZS – -0.49%
Қидириш
Олмазор туманида югуриш мусобақаси сабабли транспорт ҳаракати чекланади

Олмазор туманида югуриш мусобақаси сабабли транспорт ҳаракати чекланади

Олмазор туманида югуриш мусобақаси сабабли транспорт ҳаракати чекланади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 7 декабрь куни, эрталаб соат 10:00 дан 13:00 гача Олмазор туманида "Янги ҳаёт, янги Ўзбекистон учун" шиори остида ўтказиладиган оммавий югуриш мусобақаси (5000 метр) муносабати билан автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик чекланади.

Чекловлар қуйидаги йўллар бўйича амалга оширилади:

- Соғлом авлод кўчаси Кичик ҳалқа йўли кўчаси билан чорраҳасидан Шифокорлар кўчаси чорраҳасигача;

- Шифокорлар кўчаси Соғлом авлод кўчаси чорраҳасидан Қамарнисо кўчаси чорраҳасигача;

- Қамарнисо кўчаси Шифокорлар кўчаси чорраҳасидан Талабалар кўчаси чорраҳасигача;

- Талабалар кўчаси Қамарнисо кўчаси чорраҳасидан Кичик ҳалқа йўли кўчаси чорраҳасигача.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг