Валюта курслари 02/12/2025
$1 – 11895.57
UZS – -0.38%
€1 – 13826.22
UZS – 0.08%
₽1 – 152.98
UZS – 0.2%
Қидириш
Олий таълим ташкилотларининг таълим дастурларини аккредитациясидан ўтказишда баҳолаш мезонлари бўйича индикаторлар тасдиқланди

Олий таълим ташкилотларининг таълим дастурларини аккредитациясидан ўтказишда баҳолаш мезонлари бўйича индикаторлар тасдиқланди

Олий таълим ташкилотларининг таълим дастурларини аккредитациясидан ўтказишда баҳолаш мезонлари бўйича индикаторлар тасдиқланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Адлия вазирлиги “Олий таълим ташкилотларининг таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказишда баҳолаш мезонлари бўйича индикаторларни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруқни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами: 3716, 01.12.2025 й.).

Унга кўра, 6 та йўналиш доирасидаги 31 та мезон бўйича олий таълим ташкилотларидаги таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказишда фойдаланиладиган 190 та индикатор белгилаб берилди.

Бунда 8 та (4.2 %) мажбурий индикаторлар (масъул таркибий тузилмани ташкил этишнинг аниқ режаси мавжудлиги, талабалар контингентидан келиб чиққан ҳолда ўқув хоналари билан таъминланганлик ва б.) ҳамда 182 та (95.8 %) умумий индикаторлар (фан мазмунига мос хорижий адабиётлардан фойдаланиш, талабалар ўртасида сўровномалар ўтказиш, қабул параметрларини белгилашда ахборот-ресурс марказининг имкониятларини ҳисобга олиш ва б.) мавжуд бўлиб, «мувофиқ» ёки «мувофиқ эмас» тарзида баҳоланади.

Бунда: 50 % гача индикаторлар «мувофиқ» деб баҳоланса – мезон «мувофиқ эмас»;

50 % дан 70 % гача индикаторлар «мувофиқ» деб баҳоланса – мезон «қисман мувофиқ»;

70 % ва ундан ортиқ индикаторлар «мувофиқ» деб баҳоланса – мезон «мувофиқ» деб топилади.

Мажбурий индикатор «мувофиқ эмас» деб баҳоланса, умумий натижадан қатъи назар, мезон «мувофиқ эмас» деб топилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг