Олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талабаларнинг умумий сони сўнгги 10 йилда 5,4 баробарга ошди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024/2025- ўқув йили бошига Ўзбекистонда фаолият юритаётган олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талабаларнинг умумий сони 1 432,8 минг нафарни ташкил этди.
Бу кўрсаткич 2015/2016- ўқув йилига нисбатан солиштирилганда 1 168,5 минг нафарга ёки 5,4 баробарга ошган.
Олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талабаларнинг умумий сони йиллар кесимида қуйидагича:
2015/2016- ўқув йили бошига – 264,3 минг нафар;
2016/2017- ўқув йили бошига – 268,3 минг нафар;
2017/2018- ўқув йили бошига – 297,7 минг нафар;
2018/2019- ўқув йили бошига – 360,2 минг нафар;
2019/2020- ўқув йили бошига – 441 минг нафар;
2020/2021- ўқув йили бошига – 571,5 минг нафар;
2021/2022- ўқув йили бошига – 808,4 минг нафар;
2022/2023- ўқув йили бошига – 1 042,1 минг нафар;
2023/2024- ўқув йили бошига – 1 314,5 минг нафар;
2024/2025- ўқув йили бошига – 1 432,8 минг нафар.