Валюта курслари 17/06/2025
$1 – 12715.13
UZS – -0.35%
€1 – 14730.48
UZS – 0.17%
₽1 – 161.75
UZS – 1.04%
Қидириш
Ўзбекистон 28/05/2025 Олий Мажлис Сенатининг еттинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади

Олий Мажлис Сенатининг еттинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бугун, 28 май куни, Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг еттинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.

Унда Сенат, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идораларнинг вакиллари, маҳаллий Кенгашларнинг депутатлари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашмоқда.

Ялпи мажлисни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева олиб бормоқда.

Ялпи мажлисда масалалар муҳокамаси жараёнини Сенатнинг YouTube тармоғидаги саҳифаси орқали онлайн кузатиб боришингиз мумкин.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг