Олий Мажлис Сенатининг бешинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бугун, Тошкент шаҳрида Сенатининг бешинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.
Унда Сенат, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идораларнинг вакиллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашмоқда.
Ялпи мажлисни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева олиб бормоқда.
Ялпи мажлисда кўриб чиқиладиган масалаларни Сенатнинг YouTube тармоғидаги саҳифаси орқали онлайн кузатиб боришингиз мумкин.