Валюта курслари 03/12/2025
$1 – 11880.93
UZS – -0.12%
€1 – 13794.95
UZS – -0.23%
₽1 – 153.28
UZS – 0.2%
Қидириш
Олий Мажлис Сенати Раисининг Венгрия Президенти билан учрашуви бўлиб ўтди

Олий Мажлис Сенати Раисининг Венгрия Президенти билан учрашуви бўлиб ўтди

Олий Мажлис Сенати Раисининг Венгрия Президенти билан учрашуви бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Будапешт шаҳрига расмий ташриф доирасида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева­ Венгрия Президенти Тамаш Шуёк учрашди.

Мулоқот аввалида икки мамлакат орасидаги ҳамкорликнинг сўнгги йилларда сезиларли жадаллашгани ҳамда ўзаро ишонч ва дўстона муносабатлар стратегик шериклик даражагасигача ошгани таъкидланди.

Икки мамлакат халқларини бир-бирига боғлаб турувчи тарихий, анънавий, маданий қадриятларнинг муштараклиги давлатларо алоқларни ривожланишида муҳим аҳамият касб этаётгани қайд этилди. 

Шунингдек, томонлар иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, ҳудудлараро ҳамда мамлакат ишбилармон доиралари орасидаги савдо алоқаларини янада ривожлантириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратди.

Мулоқот чоғида 2026 йил Ўзбекистон ва Венгрия орасидаги маданият, фан ва инновациялар йили деб эълон қилингани ҳам қайд этилиб, томонлар икки давлатда қатор йирик тадбирларни ўтказиш масалалари юзасидан фикр алмашди.

Шу билан бирга, парламентлараро муносабатларни изчил ривожлантириб бориш ҳамда давлат раҳбарлари даражасида эришилган келишувларни амалга ошириш ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг