Олий Мажлис Сенати Кенгаши ўн тўртинчи ялпи мажлисни чақириш тўғрисида қарор қабул қилди

Олий Мажлис Сенати Кенгаши ўн тўртинчи ялпи мажлисни чақириш тўғрисида қарор қабул қилди

Олий Мажлис Сенати Кенгаши ўн тўртинчи ялпи мажлисни чақириш тўғрисида қарор қабул қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда Сенатнинг ўн тўртинчи ялпи мажлисини 7 апрель куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Кенгаш мажлисида ялпи мажлис кун тартиби атрофлича муҳокама қилиниб, унга мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда давлат бошқаруви самарадорлигини оширишга қаратилган қатор муҳим масалалар киритилди.

Жумладан, ялпи мажлисда “Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисида”, “Автомобиль йўллари тўғрисида”, “Риэлторлик фаолияти тўғрисида” ҳамда “Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида”ги қонунларни кўриб чиқиш режалаштирилган.

Шунингдек, давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги натижасида етказилган зарарни қоплаш механизмларини мустаҳкамлашга қаратилган ҳамда қўриқлаш фаолиятини такомиллаштириш, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини ривожлантиришга оид қонунлар муҳокама қилинади.

Ялпи мажлис кун тартибидан фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини кучайтириш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган қонунлар ҳам ўрин олган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Ҳукумати ўртасида ушлаб бериш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш масаласи кўриб чиқилади.

Ялпи мажлис доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2025 йилдаги фаолияти тўғрисидаги маърузаси эшитилиши, шунингдек, Омбудсманни сайлаш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Араб Амирликларидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчисини тайинлаш масалалари ҳам муҳокама этилиши назарда тутилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг