Валюта курслари 20/02/2026
$1 – 12169.41
UZS – 0.3%
€1 – 14359.90
UZS – -0.0%
₽1 – 158.95
UZS – -0.09%
Қидириш
Олий Мажлис делегацияси ЕХҲТ Парламент Ассамблеясининг қишки сессиясида иштирок этди

Олий Мажлис делегацияси ЕХҲТ Парламент Ассамблеясининг қишки сессиясида иштирок этди

Олий Мажлис делегацияси ЕХҲТ Парламент Ассамблеясининг қишки сессиясида иштирок этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис делегацияси Вена шаҳрида  бўлиб ўтган ЕХҲТ Парламент ассамблеясининг қишки сессиясида иштирок этди.

Сессия доирасида Ўзбекистон делегацияси аъзолари томонидан мамлакатимизда фан ва таълимни ривожлантириш, инновацияларни кенг жорий этиш, иқтисодиёт тармоқларига замонавий илмий-технологик ютуқларни татбиқ қилиш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ҳамда атроф муҳитни муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан батафсил маълумот берилди.

Сенаторлар ва Қонунчилик палатаси депутатлари “Янги Ўзбекистон” тараққиёт стратегияси доирасида олиб борилаётган ислоҳотлар, яшил иқтисодиётга ўтиш жараёнлари, экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда фуқароларнинг ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган амалий чоралар юзасидан ахборот берди.

Ташриф доирасида бир қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказилди. Жумладан, Австрия парламенти раҳбарияти, АҚШ Конгресси Сенати вакиллари, Швеция парламенти аъзолари, ЕХҲТ ПА ҳамда Туркий давлатлар ташкилоти Парламент Ассамблеяси бош котиблари ва бошқа расмий вакиллар билан самарали мулоқотлар бўлиб ўтди.

Учрашувлар давомида парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли ташаббусларни кенгайтириш, шунингдек, мавжуд алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари юзасидан батафсил фикр алмашилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг