Валюта курслари 18/11/2025
$1 – 12009.92
UZS – -0.25%
€1 – 13933.91
UZS – -0.42%
₽1 – 147.80
UZS – -0.92%
Қидириш
Олий Бош Қўмондон ҳарбий қисмдаги шароитларни кўздан кечирди
Олий Бош Қўмондон ҳарбий қисмдаги шароитларни кўздан кечирди

Олий Бош Қўмондон ҳарбий қисмдаги шароитларни кўздан кечирди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятидаги ҳарбий қисмга ташриф буюрди.

Мамлакатимиз мудофаа тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар қўшинларнинг жанговар салоҳияти ва ҳарбий-маъмурий секторлар фаолиятини янада юксалтиришда муҳим омил бўлмоқда.

Мазкур қисмда ҳам ҳарбий хизматчиларнинг жанговар тайёргарлигини ошириш учун барча шарт-шароит яратилган. Ўқув бинолари, маънавият ва маърифат хоналари, спорт зали энг замонавий техника ва ускуналар билан жиҳозланган.

Давлат раҳбари ҳарбий қисмда яратилган шароитлар, чегарани қўриқлашда қўлланилаётган ҳарбий техника ва қурол-аслаҳаларни кўздан кечирди. Бунда учувчисиз учиш аппаратларининг аҳамияти алоҳида таъкидланди, уларни ишлаб чиқариш масалалари муҳокама қилинди.

Қуролли Кучларимизнинг салоҳиятини ошириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, шахсий таркибнинг шайлиги, замонавий қурол-аслаҳалар, учувчисиз учиш аппаратларини бошқариш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Давлатимиз раҳбарига “Bayraktar TB2” разведка-зарба учувчисиз учиш аппаратининг парвози намойиш этилди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг