Олимпия чемпиони Диёра Келдиёрова машғулотларни қайта бошлади

Олимпия чемпиони Диёра Келдиёрова машғулотларни қайта бошлади

Олимпия чемпиони Диёра Келдиёрова машғулотларни қайта бошлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони, дзюдочи Диёра Келдиёрова узоқ танаффусдан сўнг машғулотларни қайта бошлади. Ҳозирда спортчи индивидуал тарзда шуғулланмоқда.

«Ҳа, мен катта спортга қайтаяпман. Узоқ танаффусдан кейин дарҳол жамоанинг ўқув-машғулот йиғинларига қўшилиш қийин, шунинг учун ҳозирча алоҳида машқ қиляпман. Қайси мусобақада иштирок этишимни ҳозир аниқ айта олмайман. Агар спорт формамни тиклай олсам, эҳтимол Осиё ўйинларида қатнашаман. Агар улгурмасам, кейинги мусобақалардан бирида иштирок этишни режалаштиряпман», — деди Келдиёрова.

Эслатиб ўтамиз, Париж-2024 Олимпиадасидан сўнг спортчи она бўлган ва қарийб икки йиллик танаффусдан кейин яна мусобақаларга қайтмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг