Октябрь ойида Ўзбекистонга келган сайёҳлар оқими 1 миллион 170 минг кишидан ошди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил октябрь ойида республикага 1 миллион 170 минг хорижий сайёҳ ташриф буюрди. Ушбу натижа ўтган йилги кўрсаткичдан 13,2 фоизга юқори бўлди.
Кириш туризмининг барқарор ўсиши визалар тартибининг соддалаштирилиши, тўғридан-тўғри авиақатновлар географиясининг кенгайтирилиши ҳамда халқаро миқёсда Ўзбекистон туризмининг фаол тарғиб этилишининг яққол самарасидир.
Мамлакат бўйлаб энг машҳур саёҳат йўналишлари орасида анъанавий тарзда Самарқанд, Бухоро, Хива ва Тошкент етакчилик қилмоқда. Шу билан бирга, экологик ва гастрономик туризмга қизиқиш сезиларли даражада ошган — тобора кўпроқ меҳмонлар Фарғона водийси ҳамда мамлакат жанубига саёҳатни танламоқда.
Йил бошидан Ўзбекистонга жами 9,7 миллиондан ортиқ хорижий фуқаролар ташриф буюрди.