Валюта курслари 20/06/2025
$1 – 12559.26
UZS – -0.47%
€1 – 14413.01
UZS – -0.71%
₽1 – 160.17
UZS – -0.41%
Қидириш
Технологиялар 20/06/2025 OИИБ Ўзбекистоннинг рақамли трансформациясини қўллаб-қувватлаши мумкин

OИИБ Ўзбекистоннинг рақамли трансформациясини қўллаб-қувватлаши мумкин

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Хитой Халқ Республикасига амалга оширган ташрифи доирасида Осиё инфратузилма ва инвестициялар банки (ОИИБ) раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистонда рақамли инфратузилмани ривожлантириш ва ушбу йўналишда истиқболли лойиҳаларни молиялаштириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, рақамли соҳада фаолият юритаётган халқаро компаниялар билан амалга оширилаётган ташаббуслар ҳақида маълумот берилди.

Учрашув давомида ахборот технологиялари соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, рақамли иқтисодиётдаги устувор йўналишлар, солиқ имтиёзлари, ёш мутахассислар учун юқори малакали иш ўринларини яратишга қаратилган давлат дастурлари ҳамда мамлакатнинг турли ҳудудларида рақамли хизматларга бўлган имкониятларни кенгайтириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР