Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Оғир атлетикачимиз Акбар Жўраев уч карра жаҳон чемпиони бўлди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Норвегияда ўтаётган жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Акбар Жўраев -110 кг вазнда мутлақ чемпионликка эришди.
Даст кўтаришда жаҳон рекорди билан олтин медалга эга чиққан Жўраев силтаб кўтаришда 232 кг ва умумий ҳисобда 428 кг билан мутлақ устунлигини намоён этди.
Руслан Нурудинов эса силтаб кўтаришда 228 ва икки кураш якунига кўра 414 билан 2 та бронза медалига эга чиқди.