Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Оғир атлетика бўйича мутлақ жаҳон чемпиони Акбар Жўраевга Президент совғаси топширилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бугун Ўзбекистон МОҚда оғир атлетика бўйича Норвегияда ўтказилган жаҳон чемпионатининг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Спорт вазирлиги, МОҚ ва мамлакат оғир атлетика федерацияси раҳбарияти иштирок этди.
Дунё биринчилигида 3 та олтин медални қўлга киритиб, -110 кг вазн тоифасида мутлақ чемпионликка эришган Акбар Жўраев тегишли ҳукумат қарори асосида Президент совғаси – BYD автомобили ҳамда бир марталик пул мукофоти билан тақдирланди. Шунингдек, мазкур йўналишда 2 та бронза медалига сазовор бўлган Руслан Нурудинов ва спортчиларимизнинг мураббийларига ҳам пул мукофоти топширилди.