Валюта курслари 16/03/2026
$1 – 12081.63
UZS – -0.17%
€1 – 13837.09
UZS – -1.1%
₽1 – 150.44
UZS – -1.72%
Қидириш
«Ўзйўлкўприк» ходими 10 минг доллар пора талаб қилгани учун ушланди

«Ўзйўлкўприк» ходими 10 минг доллар пора талаб қилгани учун ушланди

«Ўзйўлкўприк» ходими 10 минг доллар пора талаб қилгани учун ушланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Йўл қурилиши соҳасида хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ ҳолат аниқланди.

Ўзйўлкўприк давлат муассасаси филиали ходими ўз хизмат алоқалари орқали юқори лавозимли шахслар билан боғланиб, «MChJ» шаклидаги компанияга Беруний–Турткўл автомагистрали (A380) қурилиши лойиҳаси доирасида 5 километрлик иш ҳажмини ажратиб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизматининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушбу мансабдор шахс сўралган пул маблағини МЧЖ раҳбаридан олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг