Ўзгидромет фавқулодда гидрометеорологик огоҳлантириш эълон қилди
Ўзгидромет фавқулодда гидрометеорологик огоҳлантириш эълон қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази 16–17 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчиликлар муносабати билан фавқулодда гидрометеорологик ахборотни эълон қилди.
Хизмат маълумотларига кўра, ушбу саналарда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел ва сув тошқинлари билан боғлиқ ҳодисалар юзага келиши мумкин.
Хавф эҳтимоли юқори бўлган ҳудудлар қаторига:
Қашқадарё вилояти — Яккабоғ, Деҳқонoбoд, Чирoқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши ва Ғузор туманлари;
Сурхондарё вилояти — Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон ва Музработ туманлари;
Самарқанд вилояти — Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нурабод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пойариқ, Жомбой ва Иштихон туманлари;
Навоий вилояти — Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Кoнимех ва Кармана туманлари;
Жиззах вилояти — Зoмин, Бахмал, Ғаллаорол, Шарoф Рашидов, Фориш ва Янгиобод туманлари;
Тошкент вилояти — Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ ва Юқори Чирчиқ туманлари, шунингдек Ангрен ва Олмалиқ шаҳарлари;
Наманган вилояти — Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган ва Янгиқўрғон туманлари;
Фарғона вилояти — Сўх, Шоҳимардон, Фарғона ва Бешариқ туманлари;
Андижон вилояти — Андижон, Асакa, Жалақудуқ, Қўрғонтeпа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари, шунингдек Хонобод шаҳри.
Тоʻғ олди ва тоғли ҳудудларда яшовчи фуқароларга, сайёҳларга ҳамда тоғли ҳудудларга сафар режалаштираётган ҳайдовчиларга эҳтиёт чораларини кучайтириш тавсия этилади.
Шунингдек, айрим ҳудудларда ёмғир сувларининг тўпланиши кузатилиши мумкинлиги, бу эса маҳаллий сув тошқинларига олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилмоқда.