Валюта курслари 08/05/2025
$1 – 12910.15
UZS – -0.11%
€1 – 14660.77
UZS – 0.27%
₽1 – 159.78
UZS – -0.1%
Қидириш
Ўзбекистон 09/05/2025 Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар қўллаб-қувватланади

Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар қўллаб-қувватланади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2025 йил 1 июндан ўзгалар парваришига муҳтож вояга етган шахсларни қўллаб-қувватлашга қаратилган “Фаол ҳаётга қадам” дастури жорий этилади.

Дастур доирасида қуйидаги 5 турдаги янги ижтимоий хизматлар кўрсатилиши йўлга қўйилади:

уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш хизмати;

уй шароитида қараб туриш хизмати;

тиббий-ижтимоий реабилитация хизмати;

кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати;

шахсий ёрдамчи хизмати.

Дастур доирасидаги ижтимоий хизматлардан фойдаланиш харажатларининг бир қисми ваучер асосида қоплаб берилади.

Ваучер қиймати Ҳукумат томонидан белгиланган миқдорда субсидия шаклида тўланади.

Ваучер бериш ва унинг қийматини тўлаш “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимидаги “Оила ҳамкори” платформаси орқали амалга оширилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг