Валюта курслари 27/08/2025
$1 – 12354.65
UZS – 0.4%
€1 – 14384.52
UZS – -0.03%
₽1 – 153.93
UZS – 0.9%
Қидириш
Иқтисод 27/08/2025 «Ўзелтехсаноат» уюшмаси ва «Yamankoc» компанияси ҳамкорлигидаги экспорт бўйича эксклюзив ўқув дастури муваффақиятли якунланди

«Ўзелтехсаноат» уюшмаси ва «Yamankoc» компанияси ҳамкорлигидаги экспорт бўйича эксклюзив ўқув дастури муваффақиятли якунланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзелтехсаноат» уюшмаси масъул ходимлари ҳамда уюшмага аъзо электротехника корхоналари мутахассислари Туркиянинг “Yamankoc Danışmanlık” компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган экспорт бўйича махсус ўқув дастурини муваффақиятли якунладилар ва махсус сертификатларни қўлга киритдилар.

Мазкур дастур 14 июль – 1 август кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган назарий машғулотлар билан бошланди. Бу босқичда иштирокчилар экспорт стратегиялари, HS-кодлар билан ишлаш, бозор таҳлили, мижозлар базасини шакллантириш, рақобатчиларни аниқлаш каби йўналишларда чуқур билимларга эга бўлдилар.

Кейинги босқич 11–15 август кунлари Анқара шаҳрида бўлиб ўтди. Унда иштирокчилар Туркиянинг етакчи экспорт компаниялари тажрибаси билан яқиндан танишиб, илғор амалий кўникмаларни ўзлаштирдилар.

Ўқув дастурининг асосий мақсади Ўзбекистон корхоналарининг экспорт салоҳиятини ошириш, халқаро савдода рақобатбардош бўлишга тайёр юқори малакали мутахассисларни тайёрлашдан иборат эди.

Бу лойиҳа иштирокчилар учун назарий билимларни мустаҳкамлаш билан бирга амалий тажрибага эга бўлиш, янги бозорларни ўзлаштириш ва экспорт ҳажмини ошириш учун стратегик ёндашувларни ишлаб чиқиш имкониятини яратди.

Дастур якунида берилган махсус сертификатлар иштирокчиларнинг халқаро савдо ва экспорт соҳасидаги малакасини тасдиқлайди ва келажакда уларнинг фаолиятида янги имкониятлар очишига хизмат қилади.

«Ўзелтехсаноат» уюшмаси бу каби ташаббусларни давом эттириш орқали миллий электротехника саноатини жаҳон бозорига фаол интеграция қилиш ва экспорт ҳажмини сезиларли даражада оширишни ўзининг устувор мақсадларидан бири сифатида белгилаб олган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг