Валюта курслари 11/07/2025
$1 – 12634.34
UZS – -0.15%
€1 – 14821.34
UZS – -0.01%
₽1 – 162.37
UZS – 0.3%
Қидириш
Иқтисод 12/07/2025 «Ўзелтехсаноат» уюшмаси ва "China Electronic Corporation" ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

«Ўзелтехсаноат» уюшмаси ва "China Electronic Corporation" ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзелтехсаноат» уюшмаси вакиллари Хитой Халқ Республикасига хизмат сафари доирасида Пекин шаҳрида Хитойнинг етакчи корпорацияларидан бири — “China Electronic Corporation” (СEС) вице-президенти бошчилигидаги делегация билан музокаралар олиб бордилар.

Учрашув давомида томонлар Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги саноат ҳамкорлигини чуқурлаштириш, хусусан, электротехника, электрон компонентлар ишлаб чиқариш, рақамли технологиялар, сунъий интеллект, саноат автоматизацияси ва “яшил технологиялар” соҳаларида қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Музокаралар якунида «Ўзелтехсаноат» уюшмаси ва “China Electronic Corporation” ўртасида ўзаро англашув ва икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйишга доир Ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Мазкур меморандум Ўзбекистонда юқори технологияли саноатни ривожлантиришга қаратилган стратегик ҳамкорлик йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлиб, томонлар ўртасида узоқ муддатли ва сермаҳсул алоқаларни шакллантиришга хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР