«Ўзелтехсаноат» раиси Хитойнинг JLAM шаҳрида бўлди
«Ўзелтехсаноат» раиси Хитойнинг JLAM шаҳрида бўлди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзелтехсаноат» уюшмаси раиси Хитой Халқ Республикасига амалга оширилаётган ташриф доирасида «Jlam» (Jinglan Optoelectronic Technology, Jiangsu) компанияси фаолияти билан танишди.
Ташриф давомида корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнлари, электроникада фойдаланиладиган ўта ингичка симлар ишлаб чиқариш бўйича технологик ечимлари ҳамда илғор тажрибаси ўрганилди.
Шунингдек, ишлаб чиқариш қувватлари, маҳсулот сифати ва экспорт йўналишлари билан танишилди.
Музокаралар чоғида Ўзбекистонда ҳамкорликда мисдан қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Мазкур ташрифдан мақсад саноатда замонавий технологияларни жорий этиш, қўшилган қийматни ошириш бўйича ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишдан иборат.