Валюта курслари 19/09/2025
$1 – 12314.71
UZS – 0.49%
€1 – 14579.39
UZS – 0.43%
₽1 – 148.26
UZS – 0.25%
Қидириш
«Ўзелтехсаноат» раиси АҚШга ташрифи чоғида Америка компаниялари билан музокаралар ўтказди

«Ўзелтехсаноат» раиси АҚШга ташрифи чоғида Америка компаниялари билан музокаралар ўтказди

«Ўзелтехсаноат» раиси АҚШга ташрифи чоғида Америка компаниялари билан музокаралар ўтказди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзелтехсаноат» уюшмаси раиси Мирзиёд Юнусов Ўзбекистон Ҳукумати делегацияси таркибида АҚШда хизмат сафарида бўлиб турибди.

Ташриф давомида бир қатор йирик компаниялар, банклар ва ташкилотлар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.

Уюшма раиси Вашингтондаги «White&Case» офисида «OneWorld» компаниясининг саноат иншоотлари кўчмас мулки бўйича маслаҳатчиси Брян Гере билан музокара олиб борди.

OneWorld — АҚШда фаолият юритувчи, саноат иншоотлари ва зоналари учун кўчмас мулк бўйича маслаҳатчилик хизматларини кўрсатувчи компания бўлиб, бизнесларга инвестиция, ривожланиш ва ҳамкорлик лойиҳаларини амалга оширишда кўмаклашиб келади.

Самимий мулоқот давомида икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш, истиқболли лойиҳалар юзасидан таклифларни амалга ошириш ҳамда келгусида қўшма ташаббусларни илгари суриш масалалари муҳокама қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг