Валюта курслари 07/11/2025
$1 – 12022.92
UZS – 0.44%
€1 – 13843.19
UZS – 0.69%
₽1 – 148.14
UZS – 0.37%
Қидириш
«Ўзчармсаноат» ва Покистоннинг “Alliance Plus” компанияси спорт маҳсулотларини яратди

«Ўзчармсаноат» ва Покистоннинг “Alliance Plus” компанияси спорт маҳсулотларини яратди

«Ўзчармсаноат» ва Покистоннинг “Alliance Plus” компанияси спорт маҳсулотларини яратди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзчарм­саноат» уюшмаси ва Покистоннинг “Alliance Plus Сo.” компанияси ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқотда Ўзбекистонда спорт маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳа муҳокама қилинди.

Суҳбат давомида технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, мутахассисларни тайёрлаш ва экспортбоп тайёр маҳсулот ҳажмини ошириш масалалари бўйича келишувга эришилди.

Мазкур ташаббус Ўзбекистонда спорт анжомларини рақобатбардош тарзда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳамда янги иш ўринлари яратишга хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг