“Ўзбектелеком” АКга Fitch Ratings томонидан “ВВ” рейтинги берилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Халқаро рейтинг агентлиги Fitch Ratings “Ўзбектелеком” АКнинг узоқ муддатли кредит рейтингини (IDR) “ВВ” даражасида, барқарор прогноз билан тасдиқлади.
Компаниянинг мустақил кредит профили (SCP) “ВВ–” даражасида баҳоланган бўлиб, бу Ўзбекистон корпоратив сектори орасида энг юқори натижалардан биридир.
Fitch мутахассисларига кўра, бу баҳо компаниянинг телекоммуникация бозоридаги етакчилигини, молиявий барқарорлигини ҳамда рақамли хизматлар соҳасидаги ўсишини тасдиқлайди.
Тармоқ инфратузилмасининг ривожланганлиги, муваффақиятли амалга оширилаётган инвестицион лойиҳалар ва барқарор даромадлар компаниянинг молиявий барқарорлигини янада мустаҳкамламоқда.