«Ўзбекнефтгаз» ва Tapline газ инфратузилмаси истиқболларини муҳокама қилишди
«Ўзбекнефтгаз» ва Tapline газ инфратузилмаси истиқболларини муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси Абдуғани Сангинов Хитойнинг газ қувурлари бўйича нуфузли компанияси — «Tapline» Директорлар кенгаши раиси Чжун Фан билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида томонлар ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди. Хусусан, 2008 йилда ташкил этилган «Asia Trans Gas» қўшма корхонаси фаолиятига алоҳида эътибор қаратилди.
Қайд этилганидек, ўтган давр мобайнида Ўзбекистон ҳудуди орқали ўтувчи магистраль газ қувурининг учта тармоғи бўйлаб табиий газнинг барқарор ва ишончли транзити таъминланиб келинмоқда. Шунингдек, ҳамкорликда ижобий динамика ва амалий натижадорлик кузатилаётгани таъкидланди.
Учрашув якунида томонлар мавжуд шерикликни янада мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини билдириб, амалга оширилаётган қўшма лойиҳалар доирасида ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини тасдиқлади.