Валюта курслари 26/12/2025
$1 – 12078.47
UZS – 0.09%
€1 – 14234.48
UZS – -0.04%
₽1 – 155.23
UZS – 0.99%
Қидириш
Ўзбекнефтгаз” ва SOCAR Устюрт конини ўзлаштириш лойиҳаси натижаларини сарҳисоб қилишди

Ўзбекнефтгаз” ва SOCAR Устюрт конини ўзлаштириш лойиҳаси натижаларини сарҳисоб қилишди

Ўзбекнефтгаз” ва SOCAR Устюрт конини ўзлаштириш лойиҳаси натижаларини сарҳисоб қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси A.Сангинов ҳамда «SOCAR» компанияси висе-президенти А. Жавадова ўртасида ишчи учрашув бўлиб ўтди.

Унда томонлар Устюрт минтақасидаги инвестисия блокларида Маҳсулот тақсимотига оид битим шартлари асосида амалга оширилаётган геология-қидирув ишлари ва кейинчалик углеводородларни қазиб олиш лойиҳасининг жорий ҳолатини атрофлича муҳокама қилдилар.

Компаниялар раҳбарияти олий даражада эришилган келишувлар асосида амалга оширилаётган мазкур қўшма лойиҳада эришилган натижаларни ижобий баҳолаб, белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида бажарилаётганини қайд этишди.

Хусусан, сейсмик тадқиқотлар доирасида қўлланилаётган замонавий технологиялар минтақада илк бор кенг кўламда жорий этилмоқда. Айрим ечимлар эса Устюрт ҳудуди учун ноёб ҳисобланади.

Ушбу ёндашувлар геология-қидирув ишларини жадаллаштириш, олинадиган геофизик маълумотлар сифати ва аниқлигини ошириш ҳамда мамлакат нефть-газ соҳасида янги технологик имкониятлар ва илғор стандартларни шакллантиришга хизмат қилади.

Учрашув якунида томонлар лойиҳанинг кейинги босқичларини мувофиқлаштириш ва белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг