«Ўзбекнефтгаз» ва SOCAR қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқишни муҳокама қилишди

«Ўзбекнефтгаз» ва SOCAR қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқишни муҳокама қилишди

«Ўзбекнефтгаз» ва SOCAR қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқишни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси Абдуғани Сангинов «SOCAR» компанияси вице-президенти Арзу Жавадова билан учрашув ўтказди.

Музокаралар давомида ўзаро ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилиниб, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Қайд этилганидек, сўнгги учрашувдан кейин томонлар ҳамкорлиги изчил ривожланиб, сезиларли натижаларга эришилди. Хусусан, қўшма фаолият тўғрисидаги келишув имзоланиб, барча зарур корпоратив тасдиқлар олинди.

Компаниялар ўртасидаги ҳамкорлик Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги стратегик шериклик руҳида ривожланиб бораётгани таъкидланди. Бу эса нефть-газ соҳасидаги қўшма ташаббусларни янада фаоллаштиришга хизмат қилмоқда.

Озарбайжон томони эришилган натижалар ва ҳамкорликдаги ижобий динамикани юқори баҳолади.

Учрашув якунида томонлар шерикликни янада ривожлантириш, амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг