«Ўзбекнефтгаз» ва CNODC ҳамкорликнинг янги йўналишларини муҳокама қилд
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзбекнефтгаз» АЖда жорий йил 13–15 май кунлари пойтахтда бўлиб ўтадиган Энергетика ҳафталигида иштирок этиш учун келган Хитойнинг «CNODC» компанияси раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқотда янги истиқболли ҳудудларда геология - қидирув ишларини олиб бориш бўйича йўналишлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, учрашувда "New Silk Road Oil and Gas" МЧЖ қўшма қорхонасининг фаолияти ва рентабеллигини ошириш масаласи ҳам кўриб чиқилди.
Хориж мутахассислари билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, геология соҳасидаги замонавий дастурий таъминот ва технологиялардан фойдаланиш, ҳавза моделлаштириш ва сейсмик маълумотларни қайта ишлаш жараёнлари батафсил ўрганилди.
Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва уни янада кенгайтиришга келишиб олдилар.