Валюта курслари 30/05/2025
$1 – 12768.26
UZS – -0.49%
€1 – 14400.04
UZS – -0.98%
₽1 – 162.63
UZS – 0.97%
Қидириш
Иқтисод 16/05/2025 «Ўзбекнефтгаз» ва Bell Energy нефть-газ соҳасида технологик ечимларни ишлаб чиқишга келишиб олдилар

«Ўзбекнефтгаз» ва Bell Energy нефть-газ соҳасида технологик ечимларни ишлаб чиқишга келишиб олдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — CAExда ўтказилган “Ўзбекистон нефть ва гази – OGU 2025” 27-халқаро кўргазмаси ҳамда Ўзбекистон халқаро энергетика форуми доирасида “Ўзбекнефтгаз АЖ ва "Bell Energy" компанияси раҳбарияти ўртасида учрашув ўтказилди.

Мулоқот давомида томонлар ишлаб чиқариш объектларини модернизация қилиш, шунингдек, инновацион технологик ечимларни жорий этишга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорлик имкониятларини кўриб чиқдилар.

Қолаверса, нефть-кимё ва энергетика саноати учун кўп тармоқли лойиҳалаш имкониятлари ҳам учрашувнинг асосий мавзуси бўлди.

Мазкур учрашув Ўзбекистонда технологик самарадорликни ошириш, жараёнларни такомиллаштириш ҳамда миллий нефть-газ саноатини янада ривожлантиришда муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг