Валюта курслари 27/06/2025
$1 – 12586.41
UZS – 0.44%
€1 – 14758.82
UZS – 1.52%
₽1 – 160.42
UZS – 0.38%
Қидириш
Иқтисод 03/05/2025 «Ўзбекнефтгаз» учта банкдан 207 миллион доллар кредит жалб қилди

«Ўзбекнефтгаз» учта банкдан 207 миллион доллар кредит жалб қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзбекнефтгаз» АЖ делегацияси компаниянинг молиявий маслаҳатчиси “Finasia Capital” билан ҳамкорликда жорий йил 28 апрель – 1 май кунлари Буюк Британиянинг Лондон шаҳрига хизмат сафарини амалга оширди. Ушбу ташриф компаниянинг халқаро молия бозорларидаги позисияларини янада мустаҳкамлаш ва инвестицион имкониятларини кенгайтиришда муҳим қадам бўлди.

Сафарнинг энг муҳим натижаларидан бири – Standard Chartered, MUFG Bank ва Abu Dhabi Commercial Bank банклари билан 207 миллион доллар миқдорида клуб кредити бўйича келишув имзолангани бўлди. Келишув инвестисион ва ESG (экологик, ижтимоий ва бошқарув) лойиҳаларини молиялаштириш имкониятларини оширишга хизмат қилади.

28–29 апрель кунлари еврооблигациялар чиқарилиши эълон қилинган даврда 15 та алоҳида учрашув ташкил этилди. Уларда 50 дан ортиқ йирик инвестисия компаниялари вакилларига «Ўзбекнефтгаз» АЖ фаолияти ва келгуси режалари ҳақида тақдимотлар ўтказилди.

Қайд этиш жоизки, бозордаги ҳолат ва инвесторлар томонидан билдирилган қизиқиш даражаси банк-ташкилотчилар кутганидан анча юқори бўлди. Натижада, 5 йиллик еврооблигация чиқарилиши бўйича 1,9 миллиард долларлик сўровлар қабул қилинди. Фоиз ставкалари босқичма-босқич пасайтирилиб, 850 миллион доллар миқдоридаги еврооблигациялар 8,75 фоиз йиллик якуний ставкада жойлаштирилди.

Мазкур келишувлар «Ўзбекнефтгаз» АЖ учун халқаро молия бозорларида янги босқични бошлаб, компания нуфузини янада мустаҳкамлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг