Валюта курслари 13/11/2025
$1 – 11972.35
UZS – -0.15%
€1 – 13852.01
UZS – -0.1%
₽1 – 147.52
UZS – -0.02%
Қидириш
«Ўзбекнефтгаз» барқарор авиация ёқилғиси соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда

«Ўзбекнефтгаз» барқарор авиация ёқилғиси соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда

«Ўзбекнефтгаз» барқарор авиация ёқилғиси соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзбекнефтгаз» АЖда барқарор авиация ёқилғиси (Sustainable Aviation Fuel — SAF) ишлаб чиқариш бўйича халқаро ҳамкорлар билан навбатдаги музокаралар бўлиб ўтди. Унда “Air Products” ва “Vision Invest” компаниялари вакиллари иштирок этди.

Томонлар амалдаги лойиҳани янада ривожлантириш, техник ва ташкилий масалаларни мувофиқлаштириш ҳамда кейинги босқичдаги устувор йўналишларни белгилаб олдилар.

Музокаралар давомида инновасион ва экологик технологияларни жорий этиш, барқарор энергетика ечимларини амалиётга татбиқ этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида ҳамкорликнинг кейинги босқичига ўтиш ва лойиҳа устида биргаликда ишлашни давом эттиришга келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг