Валюта курслари 25/06/2025
$1 – 12456.25
UZS – 0.36%
€1 – 14461.71
UZS – 1.57%
₽1 – 158.36
UZS – -0.01%
Қидириш
Иқтисод 14/05/2025 «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва XP-GROUP углеводород қазиб олишни кўпайтириш истиқболларини муҳокама қилди

«Ўзбекнефтгаз» АЖ ва XP-GROUP углеводород қазиб олишни кўпайтириш истиқболларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Пойтахтда ўтказилаётган “Ўзбекистон нефть ва гази – OGU 2025” 27-халқаро кўргазмаси ҳамда Ўзбекистон халқаро энергетика форуми доирасида «Ўзбекнефтгаз» АЖ ҳамда Франциянинг XP-GROUP компанияси раҳбарлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Унда углеводород захиралари ва қазиб олишни ошириш, ишлаб чиқаришни замонавийлаштириш ҳамда атроф-муҳитга таъсирни камайтириш, нефть ва газ конларининг самарадорлиги, барқарорлигини ошириш учун сармоя киритиш ва илғор тажрибаларни жорий этиш йўналишлари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли ва истиқболли ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан келишувга эришдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг