Валюта курслари 20/06/2025
$1 – 12559.26
UZS – -0.47%
€1 – 14413.01
UZS – -0.71%
₽1 – 160.17
UZS – -0.41%
Қидириш
Иқтисод 20/06/2025 «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва Хитой Экспорт-импорт банки ўртасида ҳамкорлик бўйича келишув имзоланди

«Ўзбекнефтгаз» АЖ ва Хитой Экспорт-импорт банки ўртасида ҳамкорлик бўйича келишув имзоланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 20 июнь куни «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти раҳбарияти ҳамда Хитой Экспорт-импорт банки раиси, жаноб Чен Хуаюй бошчилигидаги делегация ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида томонлар «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг ишлаб чиқариш фаолияти ва кейинги йилларга мўлжалланган стратегик ривожланиш йўналишлари хусусида атрофлича фикр алмашдилар.

Шунингдек, компаниянинг инвестисиявий дастурлари ва мазкур соҳадаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув доирасида Хитой компаниялари билан амалга оширилаётган лойиҳалардаги шартномаларни молиялаштириш имкониятлари, шунингдек, истиқболли янги инвестисион ташаббусларни қўллаб-қувватлаш бўйича банк томонидан таклиф этилиши мумкин бўлган молиявий механизмлар кўриб чиқилди.

Томонлар ўзаро манфаатли ва барқарор ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга тайёр эканликларини билдирди.

Учрашув якунида «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва Хитой Экспорт-импорт банки ўртасида Ҳамкорлик тўғрисидаги Келишув (Сооператион Агреэмент) имзоланди. Ушбу келишув икки томонлама муносабатларда янги босқични бошлаб бериши, шунингдек, стратегик аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга оширишга замин яратиши кутилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР