Валюта курслари 05/02/2026
$1 – 12265.77
UZS – 0.06%
€1 – 14492.01
UZS – 0.26%
₽1 – 159.07
UZS – -0.26%
Қидириш
«Ўзбекнефтгаз» АЖ Чехия компаниялари билан саноат ҳамкорлигини ривожлантириш масалалари муҳокама қилмоқда

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Чехия компаниялари билан саноат ҳамкорлигини ривожлантириш масалалари муҳокама қилмоқда

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Чехия компаниялари билан саноат ҳамкорлигини ривожлантириш масалалари муҳокама қилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзбекнефтгаз» АЖда Чехиянинг етакчи компаниялари вакилларидан иборат бизнес-миссия билан учрашув бўлиб ўтмоқда.

Жорий йилнинг 2–6 февраль кунлари ўтказиладиган уч кунлик бизнес-миссия Чехиянинг мамлакатимиздаги элчихонаси ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги кўмагида ташкил этилди.

Делегация таркибида машинасозлик, энергетика, ахборот-коммуникация технологиялари ва саноат ечимлари соҳаларига ихтисослашган 10 дан ортиқ етакчи чех компаниялари раҳбарияти ва вакиллари кирган. Улар орасида юқори технологияли жиҳозлар, метални қайта ишлаш ускуналари, гидравлик тизимлар, саноат дастурий таъминоти ва комплекс муҳандислик ечимларини ишлаб чиқарувчи - “TOS VARNSDORF”, “TOSHULIN”, “TMC CR”, “ZDAS”, “KOVOFINIS” каби корхоналар мавжуд.

Учрашув давомида томонлар ўртасида технологик ҳамкорлик истиқболлари, замонавий машинасозлик ечимларини нефть-газ соҳасига жорий этиш имкониятлари, шунингдек қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва саноат кооперациясини ривожлантириш масалалари муҳокама қилиниб, дастурий ечимлар тақдим этилади.

Мазкур тадбир икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлаш ҳамда саноат соҳасидаги шерикликни кенгайтиришга хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР