«Ўзбекнефтгаз» АЖ БУРИНТEКҲ билан ҳамкорликни муҳокама қилди

«Ўзбекнефтгаз» АЖ БУРИНТEКҲ билан ҳамкорликни муҳокама қилди

«Ўзбекнефтгаз» АЖ БУРИНТEКҲ билан ҳамкорликни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси Абдуғани Сангинов билан Россия Федерациясининг «БУРИНТЕХ» компанияси бош директори Гниятулла Ишбаев ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Қайд этиш жоизки, бугунги кунда ушбу компания билан чуқур бурғилаш соҳасида ҳамкорлик олиб борилмоқда. Мулоқотда Устюрт минтақасидаги қудуқларда мураккаб геология шароитида юқори технологияли долоталарни қўллаш билан биргаликда ҳаражатларни оптималлаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Учрашувда компания томонидан Ўзбекистон ҳудудида бурғилаш ва қудуқларни таъмирлаш ишларига янги технологиядаги ускуналарни жалб этиш бўйича ҳам истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди.

Маълумот ўрнида, «БУРИНТЕХ» компанияси бугунги кунда бурғилаш ва қудуқларни таъмирлашга мўлжалланган ускуналар, асбоблар ҳамда кимёвий реагентлар ишлаб чиқариш бўйича Россиядаги йирик ишлаб чиқарувчилардан бири ҳисобланади.

Компаниянинг йиллик тушуми 118 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг