Валюта курслари 29/10/2025
$1 – 12004.47
UZS – -0.41%
€1 – 13993.61
UZS – -0.24%
₽1 – 150.22
UZS – -1.45%
Қидириш
«Ўзбекнефтегаз» жаҳон бозорига чиқиш учун БААда шўба корхонасини ташкил этмоқда

«Ўзбекнефтегаз» жаҳон бозорига чиқиш учун БААда шўба корхонасини ташкил этмоқда

«Ўзбекнефтегаз» жаҳон бозорига чиқиш учун БААда шўба корхонасини ташкил этмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан Бирлашган Араб Амирликларида «UNG Overseas» халқаро бренди остида фаолият юритувчи «Orient Energy Limited» янги шўба компанияси ташкил этилди.

Ушбу ташаббус жамият фаолиятини халқаро майдонга олиб чиқиш, хорижий сармояларни жалб этиш ва ташқи иқтисодий жараёнларни самарали бошқариш бўйича амалга оширилаётган стратегик йўналишнинг муҳим босқичи ҳисобланади.

Янги компания энергетика, инфратузилма ва саноат соҳаларидаги йирик лойиҳалар учун халқаро молия институтлари ва инвесторларнинг маблағларини жалб қилиш, узоқ муддатли энергетик хавфсизликни таъминлаш ҳамда углеводородларни етказиб беришнинг янги занжирларини ривожлантиради. Шунингдек, компания халқаро бозорларда миллий маҳсулотларни илгари суришда муҳим роль ўйнайди.

Қайд этиш жоизки, барқарор энергия ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, яъни тоза ва қайта тикланадиган энергия манбаларига босқичма-босқич ўтиш жараёнида «Ўзбекнефтгаз» замонавий ва экологик жиҳатдан самарали технологияларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Бу мақсадларни амалга оширишда компания айни муддао бўлади.

Бир сўз билан айтганда «Orient Energy Limited» компанияси «Ўзбекнефтгаз» АЖ учун халқаро инвестиция ва савдо маркази вазифасини бажаради. У орқали жамият дунёдаги етакчи энергетика корпорациялари, молия институтлари ва стратегик шериклар билан ҳамкорликни кучайтиради.

«UNG Overseas» бренди остидаги янги компаниянинг ташкил этилиши — жамиятнинг замонавий, самарадор ва экологик жиҳатдан барқарор энергетика экотизимини шакллантиришга бўлган интилишига ёрқин мисолдир.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг