Ўзбекистон–Хитой касбий таълим ҳамкорлиги доирасида 14 нафар мутахассис Хитойда малака оширмоқда
Ўзбекистон–Хитой касбий таълим ҳамкорлиги доирасида 14 нафар мутахассис Хитойда малака оширмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Касбий таълим тизимини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш ҳамда илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш мақсадида Ўзбекистон ва Хитой ўртасида сўнгги йилларда кенг кўламли ҳамкорлик йўлга қўйилди.
Мазкур ҳамкорлик доирасида 2025 йилда икки давлатда йирик таълим форумлари ўтказилиб, касбий таълим муассасалари ўртасида янги қўшма лойиҳалар йўлга қўйилди.
Ҳамкорликнинг навбатдаги босқичи ўлароқ Анҳуй сув хўжалиги ва гидроэнергетика техника коллежи таклифига биноан 2025 йил 1–8 декабрь кунлари “Янги энергия транспорт воситалари” йўналишида махсус малака ошириш курслари ташкил этилмоқда.
Ушбу курсларда иштирок этиш учун Ўзбекистоннинг Андижон, Бухоро, Жиззах, Фарғона, Самарқанд вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги техникумлардан жами 14 нафар мутахассис сараланган.
Малака ошириш курслари давомида ўзбек мутахассислари учун янги энергия транспорт воситалари бўйича махсус маърузалар, замонавий устахона ва лабораторияларда амалий машғулотлар, автомобилсозлик ва янги энергия технологиялари бўйича етакчи корхоналарга ташрифлар ташкил этилади.