Валюта курслари 10/10/2025
$1 – 12123.38
UZS – 0.43%
€1 – 14094.64
UZS – 0.56%
₽1 – 149.19
UZS – 0.8%
Қидириш
Ўзбекистон–Сербия аграр ҳамкорлиги янги босқичга олиб чиқилади

Ўзбекистон–Сербия аграр ҳамкорлиги янги босқичга олиб чиқилади

Ўзбекистон–Сербия аграр ҳамкорлиги янги босқичга олиб чиқилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги масъуллари Сербия Республикасининг халқаро иқтисодий ҳамкорлик вазири Ненад Попович бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув ўтказди.

Мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасидаги аграр соҳадаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш, янги ҳамкорлик йўналишларини белгилаб олиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув аввалида Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импорт-экспорти бўйича мавжуд имкониятлар таҳлил қилиниб, бу борадаги ўзаро алмашинув ҳажмини ошириш зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, илм-фан ва инновацияларни ривожлантириш, мева-сабзавотларни чуқур қайта ишлаш, ҳамда аграр соҳада рақамлаштириш жараёнларини кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама этилди.

Бундан ташқари, талаба ва соҳа мутахассисларини малака ошириш ҳамда тажриба алмашиш дастурлари асосида юбориш масаласи кун тартибидан ўрин олди. Бу орқали икки давлат ўртасида ўқув алмашинуви тизими йўлга қўйилиб, ёш мутахассислар хорижий тажриба ва замонавий ёндашувларни ўзлаштириш имкониятига эга бўлади.

Учрашув якунида узумчилик ва виночилик йўналишларида қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш, тажриба алмашиш ҳамда технологик ҳамкорликни кучайтириш таклифлари илгари сурилди.

Томонлар аграр соҳадаги стратегик шерикликни янги босқичга олиб чиқиш, ўзаро манфаатли йўналишларда аниқ режа ва ташаббусларни амалга ошириш борасида келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР