Валюта курслари 16/02/2026
$1 – 12220.98
UZS – -0.44%
€1 – 14495.30
UZS – -0.66%
₽1 – 158.38
UZS – -0.45%
Қидириш
Ўзбекистоннинг Сирдарё вилояти делегацияси Афғонистонда хизмат сафари билан бўлиб турибди

Ўзбекистоннинг Сирдарё вилояти делегацияси Афғонистонда хизмат сафари билан бўлиб турибди

Ўзбекистоннинг Сирдарё вилояти делегацияси Афғонистонда хизмат сафари билан бўлиб турибди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Айни пайтда Эркинжон Турдимов бошчилигидаги Сирдарё вилояти делегацияси Афғонистон Ислом Республикасида амалий ташриф билан бўлиб турибди.

Ташрифдан асосий мақсад — вилоятнинг экспорт салоҳиятини ошириш, ўзаро савдо айланмасини кенгайтириш ҳамда инвестициявий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишдан иборат.

Ташриф доирасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, озиқ-овқат саноати, қурилиш материаллари ва бошқа қатор йўналишларда ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинмоқда.

Шунингдек, Сирдарё вилоятида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни Афғонистон бозорига етказиб бериш, логистика занжирини йўлга қўйиш ва қўшма корхоналар ташкил этиш масалалари кун тартибидан ўрин олган.

Учрашувлар давомида тадбиркорлар ўртасида B2B мулоқотлар ташкил этилиши, аниқ лойиҳалар бўйича келишувларга эришиш ҳам режалаштирилган. Бу ташриф вилоятимиз саноат ва аграр маҳсулотларининг ташқи бозорлардаги ўрнини мустаҳкамлаш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда ҳудуд иқтисодиёти барқарор ўсишига хизмат қилиши кутилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг