Валюта курслари 14/11/2025
$1 – 11985.10
UZS – 0.11%
€1 – 13923.09
UZS – 0.51%
₽1 – 148.86
UZS – 0.91%
Қидириш
Ўзбекистоннинг Минамата конвенциясига қўшилиш йўлидаги амалий қадамлар

Ўзбекистоннинг Минамата конвенциясига қўшилиш йўлидаги амалий қадамлар

Ўзбекистоннинг Минамата конвенциясига қўшилиш йўлидаги амалий қадамлар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги ПФ–5863-сон Фармони билан тасдиқланган “2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепцияси”га мувофиқ, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан Ўзбекистоннинг Симоб тўғрисидаги Минамата конвенциясига қўшилиш масаласи ўрганилмоқда.

Ушбу ишлар доирасида миллий сўровнома ишлаб чиқилган бўлиб, иқтисодиётнинг асосий тармоқлари кесимида маълумотлар тўплаш, шунингдек, мамлакатнинг биринчи симоб бўйича миллий инвентаризацияси ва ҳисоботини тайёрлаш жараёни олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 11–13 ноябрь кунлари Минамата конвенциясига қўшилиш, симоб ташламалари ва чиқиндиларини камайтириш ҳамда миллий инвентаризация гуруҳи мутахассисларининг БМТ/УНИТАР симоб инвентаризацияси Тоолкит дастури бўйича амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида симоб масалалари бўйича техник семинар-тренинг ўтказилди.

Тренинг ФАО халқаро маслаҳатчиси Жакоб Мааг ва маҳаллий мутахассислар иштирокида ташкил этилди. Унда тақдимотлар, амалий машғулотлар ва муҳокамалар ўтказилди.

Муҳокамаларда «Ўзкимёсаноат» АЖнинг Экология ва «яшил» иқтисодиёт бўлими мутахассислари ҳам фаол иштирок этиб, мазкур сўровномани тўлдиришга кўмаклашди ва симоб ифлосланиши хавфини камайтириш ҳамда Минамата конвенциясига қўшилиш йўлидаги Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатларига ўз ҳиссасини қўшди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг