Валюта курслари 04/12/2025
$1 – 11912.38
UZS – 0.26%
€1 – 13873.16
UZS – 0.57%
₽1 – 153.39
UZS – 0.07%
Қидириш
Ўзбекистоннинг элчиси «Global Ambassador’s Award – 2019» мукофоти билан тақдирланди
Ўзбекистоннинг элчиси «Global Ambassador’s Award – 2019» мукофоти билан тақдирланди

Ўзбекистоннинг элчиси «Global Ambassador’s Award – 2019» мукофоти билан тақдирланди

Тошкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Исломобод шаҳрида Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси Фурқат Сидиқов «Global Ambassador’s Award – 2019» мукофоти билан тақдирланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, мукофот элчининг Покистон-Ўзбекистон муносабатларини сезиларли равишда фаоллаштиргани, биринчи навбатда икки томонлама савдони 170%га оширгани учун тақдим этилди. Шунингдек, Покистон учун янги туристик йўналиш – Ўзбекистонга «Зиёрат туризм»нинг оммалаштирилиши алоҳида қайд этилди.

Тадбир «Diplomatic Insight Group» нашри, «Покистон тинчлик ва дипломати институти» ва «Покистон-ШҲТ дўстлик форуми» томонидан ташкил этилди.

Манба: ТИВ расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг