Валюта курслари 04/03/2026
$1 – 12209.86
UZS – 0.16%
€1 – 14170.76
UZS – -0.93%
₽1 – 157.53
UZS – 0.03%
Қидириш
Ўзбекистоннинг Ашхободдаги элчихонаси ватандошларнинг чегарадан хавфсиз ўтишини ташкил қилди

Ўзбекистоннинг Ашхободдаги элчихонаси ватандошларнинг чегарадан хавфсиз ўтишини ташкил қилди

Ўзбекистоннинг Ашхободдаги элчихонаси ватандошларнинг чегарадан хавфсиз ўтишини ташкил қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Эрондан Туркманистон ҳудуди орқали ватанга қайтаётган фуқароларимизга ёрдам бериш мақсадида кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга оширмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистоннинг Ашхободдаги элчихонаси мамлакатимизнинг Эрон Ислом Республикасидаги ваколатхонаси ва Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа ваколатли идоралари билан ҳамкорликда юртдошларимизни чегарада кутиб олиш, виза ва транспорт масалаларини ҳал этиш ҳамда Ватанга қайтариш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда.

Туркманистон давлат идораларининг кўмагида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар натижасида Ашхобод шаҳридаги элчихонамиз ходимлари 13 нафар фуқароларимизни “Сарахс” туркман–эрон чегара пости орқали Ўзбекистонга хавфсиз кузатиб қўйилди.

2026 йил 2 мартдан фуқаролар ва транспорт воситалари ўтиши учун туркман–эрон давлат чегарасининг “Гаудан–Бажгиран”, “Артик–Лютфабад”, “Акяйла–Инчебурун” ва “Олтин Асир–Инчебурун” назорат-ўтказиш пунктлари фаолияти ҳам қайта тикланди.

Маълум қилинишича, Элчихона ходимлари мамлакатимиз фуқароларини Туркманистон–Эрон чегарасидаги “Гаудан–Бажгиран” назорат-ўтказиш пунктида кутиб олмоқда. Ўзбекистоннинг Ашхободдаги элчихонаси автотранспорт воситалари сафарбар этилди.

Ўзбекистоннинг Туркманистондаги элчихонаси ходимларининг телефон рақамлари:

+993 64 78-04-44 – Жасур Ашуров

+993 64 99-34-58 – Жамшид Буриев

+993 62 20-49-56 – Жасур Ахмедов (консул)

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР