Ўзбекистонликлар 10 ой ичида соғлиқни сақлаш хизматларига 16,5 трлн сўм сарфлади
Ўзбекистонликлар 10 ой ичида соғлиқни сақлаш хизматларига 16,5 трлн сўм сарфлади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь–октябрь ойларида соғлиқни сақлаш соҳасида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 16,5 трлн сўмни ташкил этди. Бу 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 15,4 фоизга кўпдир.
Жами кўрсатилган бозор хизматлари ҳажмида ушбу хизмат турининг улуши 2 % ни ташкил этган.
Ҳудудлар кесимида хизматлар ҳажми қуйидагича шаклланди: энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайд этилган — 7,7 трлн сўм.
Тошкент вилоятида хизматлар ҳажми 1,6 трлн сўмни, Самарқанд вилоятида 1,2 трлн сўмни, Фарғона вилоятида 1,1 трлн сўмни ташкил этди.
Шундан сўнг Наманган вилояти — 747,7 млрд сўм, Андижон вилояти — 739 млрд сўм, Бухоро вилояти — 640,1 млрд сўм, Қашқадарё вилояти — 612,8 млрд сўм, Хоразм вилояти — 557,8 млрд сўм, Сурхондарё вилояти — 416,8 млрд сўм, Жиззах вилояти — 398,8 млрд сўм, Сирдарё вилояти — 293,1 млрд сўм, Қорақалпоғистон Республикаси — 285,6 млрд сўм ва Навоий вилояти — 269 млрд сўм қайд этилди.