Валюта курслари 18/06/2025
$1 – 12668.14
UZS – -0.37%
€1 – 14640.57
UZS – -0.61%
₽1 – 161.15
UZS – -0.37%
Қидириш
Ўзбекистон 20/05/2025 Ўзбекистонлик ошпазлар Бокуда бўлиб ўтган нуфузли “Golden Shah 2025” чемпионатида совринли ўринларни қўлга киритди

Ўзбекистонлик ошпазлар Бокуда бўлиб ўтган нуфузли “Golden Shah 2025” чемпионатида совринли ўринларни қўлга киритди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Гастрономик туризм замонавий саёҳатнинг ажралмас қисмига айланиб, нафақат маҳаллий таомлардан лаззатланиш, балки маълум бир ҳудуднинг маданияти ва анъаналарини чуқурроқ англаш имконини бермоқда.

Бундай маданий алмашинувнинг ёрқин мисолларидан бири 13-16 май кунлари Туризм қўмитаси кўмагида Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси жамоасининг Озарбайжоннинг Боку Экспо марказида минтақадаги энг нуфузли пазандачилик мусобақаларидан бири — “Golden Shah 2025” чемпионатидаги иштироки бўлди.

Чемпионат Worldchefs

 ва Озарбайжон Пазандачилик Муттахассислари Ассоциацияси кўмагида ташкил этилди ва унда Туркия, Хорватия, Қозоғистон, Цингапур, Сербия ва бошқа давлатлардан 100 дан ортиқ иштирокчи қатнашди. 

Мусобақа жуда юқори даражадаги рақобат муҳитида ўтди — ҳар бир жамоа ўзининг профессионаллиги, креатив ёндашувини намойиш этди. Ошпазлар уюшмаси жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, бир қатор номинацияларда совринли ўринларни эгаллади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг