Ўзбекистонга ташриф буюрувчилар сони бўйича 31-55 ёшдаги сайёҳлар етакчилик қилмоқда

Ўзбекистонга ташриф буюрувчилар сони бўйича 31-55 ёшдаги сайёҳлар етакчилик қилмоқда

Ўзбекистонга ташриф буюрувчилар сони бўйича 31-55 ёшдаги сайёҳлар етакчилик қилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил январь–феврал ойларида Ўзбекистонга сайёҳлик мақсадида 1 776 336 нафар хорижий фуқаро ташриф буюрди.

2026 йил январь–феврал ойларида Ўзбекистонга сайёҳлик мақсадида 1 776 336 нафар хорижий фуқаро келган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Ушбу даврда мамлакатга 156 та давлатдан сайёҳлар ташриф буюрган. Жинсий таркибда эркаклар устунлик қилган — 1 053 320 нафар, аёллар сони эса 723 016 нафарни ташкил этган.

Энг кўп улушни 31–55 ёш оралиғидаги сайёҳлар ташкил этди — 960 489 нафар.

Шунингдек, 56 ёшдан катта бўлган сайёҳлар ҳам сезиларли улушни ташкил этди — 334 381 нафар.

19–30 ёш оралиғидаги сайёҳлар сони 319 635 нафарга етган бўлса, энг кам улуш 18 ёшгача бўлган вояга етмаганларга тўғри келди — 161 831 нафар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг