Валюта курслари 27/02/2026
$1 – 12136.57
UZS – -0.0%
€1 – 14318.73
UZS – 0.08%
₽1 – 157.70
UZS – -0.52%
Қидириш
Ўзбекистонга Ироқнинг 150 нафар тадбиркоридан иборат делегация келди

Ўзбекистонга Ироқнинг 150 нафар тадбиркоридан иборат делегация келди

Ўзбекистонга Ироқнинг 150 нафар тадбиркоридан иборат делегация келди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Савдо-саноат палатаси ҳамда мамлакатимизнинг Кувайтдаги элчихонаси ташаббуси билан 150 га яқин Ироқ тадбиркорларидан иборат делегация Ўзбекистонга етиб келди.

Делегация таркибидан, шунингдек, Ироқ Савдо вазири Асир Довуд Салмон ал-Ғурайрий, Иқтисодий кенгаши раиси Иброҳим ал-Бағдодий, Инвестициялар миллий қўмитаси раиси ўринбосари Салар Муҳаммад Амин ўрин олган.

Ташриф доирасида мазмунли бизнес дастур режалаштирилган.

Меҳмонлар Тошкент ва Самарқанддаги бизнес-форумларда иштирок этишади, электротехника ва озиқ-овқат саноати кўргазмаларини кўриб чиқишади, қурилиш материаллари ва мебел шоу-румлари билан танишишади, шунингдек мамлакат фармацевтика кластери билан ҳам танишадилар.

Ташриф тадбиркорлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш ва иқтисодиётнинг устувор соҳаларида ҳамкорликдаги лойиҳалар имкониятларини муҳокама қилиш учун самарали платформа бўлиши кутилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР