Валюта курслари 19/02/2026
$1 – 12132.48
UZS – -0.04%
€1 – 14360.00
UZS – -0.14%
₽1 – 159.09
UZS – 0.61%
Қидириш
Ўзбекистонга 14 минг тонна араб хурмолари импорт қилинди

Ўзбекистонга 14 минг тонна араб хурмолари импорт қилинди

Ўзбекистонга 14 минг тонна араб хурмолари импорт қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистон 19 та давлатдан жами 13 983 тонна араб хурмосини 10,3 миллион АҚШ доллари қийматида импорт қилган.

Импорт ҳажми ўтган йилга нисбатан 3,4 минг тоннага ошган.

Импорт ҳажми бўйича етакчи давлат сифатида Эрон қолмоқда, ушбу мамлакатдан 11 минг тонна хурмо етказиб берилган. Йирик етказиб берувчилар қаторида, шунингдек, Тунис 809,6 тонна, Туркия 416 тонна, Саудия Арабистони 327,9 тонна, Қозоғистон 229 тонна, Озарбайжон 223,5 тонна ва БАА 216,9 тонна билан қайд этилган.

Қолган давлатлар томонидан жами 768,7 тонна маҳсулот етказиб берилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР