Ўзбекистондаги кичик бизнес 2025 йилда ЯИМнинг ярмидан кўпини ташкил қилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилнинг 1 октябрь ҳолатига фаолият юритаётган кичик тадбиркорлик субъектлари сони 1 212,0 мингтани, шундан, кичик корхона ва микрофирмалар сони 479,0 мингтани, ЯТТлар сони 281,9 мингтани, деҳқон хўжаликлари сони 422,3 мингтани, оилавий тадбиркорлар 5,8 мингтани, ҳунармандлар 22,1 мингтани ва импорт товарлари сотувчилар 0,9 мингтани ташкил этди.
2025 йил 1 октябрь ҳолатига фаолият юритаётган кичик тадбиркорлик субъектларининг сони ҳар 1000 аҳолига нисбатан 32,1 бирликни ташкил қилди. Ҳудудлар кесимида кичик тадбиркорлик субъектлари сонининг (ҳар минг аҳолига нисбатан) энг юқори кўрсаткичи Хоразм вилоятида 43,5 бирлик, Тошкент шаҳрида 43,4 бирлик, Сирдарё вилоятида 37,7 бирлик ва Бухоро вилоятида 37,5 бирликни ташкил этди.
Янги ташкил этилган кичик корхона ва микрофирмалар 2025 йилнинг январь-сентябрида 62,2 мингта янги кичик корхона ва микрофирмалар (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) ташкил қилинди. 2025 йилнинг январь-сентябрида иқтисодий фаолият турлари бўйича энг кўп кичик корхона ва микрофирма савдо соҳасида 22 918 та, саноатда 8 088 та қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида 7 714 та ҳамда яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда 5 513 та ташкил этилган.
2025 йилнинг январь-сентябрида ЯИМ таркибида кичик тадбиркорлик субъектларининг улуши 51,5 % ни ташкил қилди.
2025 йилнинг январь-сентябрида кичик тадбиркорлик субъектларининг ЯИМдаги иқтисодий фаолият турлари бўйича энг юқори улуши қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида – 96,9 %, қурилишда – 77,6 %, хизматлар соҳасида – 45,1 % ва саноатда – 26,4 % ни ташкил қилди.
2025 йил январь-сентябрь ойларида кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан 258 519,5 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди ёки саноат ишлаб чиқариши жами ҳажмдаги улуши 33,4 % ини ташкил этди. 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 116,7 % ни ташкил қилди.
2025 йил январь-сентябрь ойларида кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган қурилиш ишлари ҳажми 169 989,4 млрд сўмни ёки қурилиш ишлари жами ҳажмдаги улуши 75,7 % ини ташкил этди. 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 111,3 % ни ташкил қилди.
2025 йил январь-сентябрь ойларида кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 270 143,8 млрд сўмни ёки умумий ҳажмидаги улуши 60,9 % ни ташкил этди. 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 129,2 % ни ташкил қилди.
2025 йил январь-сентябрь ойларида кичик тадбиркорликнинг қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигидаги ҳажми 355 686,8 млрд сўмни ёки умумий ҳажмидаги улуши 97,1 % ни ташкил этди. 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 104,1 % ни ташкил қилди.
2025 йил январь-сентябрь ойларида кичик тадбиркорликнинг чакана савдо айланмаси ҳажми 258 773,9 млрд сўмни ёки жами ҳажмдаги улуши 81,8 % ини ташкил этди. 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 109,6 % ни ташкил қилди.
2025 йил январь-сентябрь ойларида кичик тадбиркорликнинг хизматлар соҳасидаги ҳажми 397 493,0 млрд сўмни ёки жами ҳажмдаги улуши 55,0 % ини ташкил этди. 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 112,3 % ни ташкил қилди.
2025 йилнинг январь-сентябрида кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган маҳсулот (товар, ишлар ва хизмат)лар экспорти ҳажми 8,5 млрд АҚШ долларини ёки умумий экспорт ҳажмининг 32,0 % ини ташкил этди.
2025 йилнинг январь-сентябрида кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган маҳсулот (ишлар ва хизматлар) импортининг ҳажми 17 768,1 миллион АҚШ долларини ёки жами импортнинг 53,7 % ини ташкил этди.
2025 йилнинг январь-сентябрида автомобиль транспортида юк ташишнинг умумий ҳажмида кичик тадбиркорлик субъектларининг улуши 51,8 % ни ташкил этди.
2024 йилнинг тегишли даврига нисбатан ўсиш суръати 107,0 % ни ташкил қилди.
2025 йилнинг январь-сентябрида, автомобиль транспортида юк айланмасининг умумий ҳажмида кичик тадбиркорлик субъектларининг улуши 77,0 % ни, 2024 йилнинг тегишли даврига нисбатан ўсиш суръати 107,3 % ни ташкил қилди.
2025 йилнинг январь-сентябрида, автомобиль транспортида йўловчи ташиш хизматларининг умумий ҳажмида кичик тадбиркорлик субъектларининг улуши 90,9 % ни, 2024 йилнинг тегишли даврига нисбатан ўсиш суръати 103,8 % ни ташкил қилди.
2025 йилнинг январь-декабрида, автомобиль транспорти йўловчи айланмасининг умумий ҳажмида кичик тадбиркорлик субъектларининг улуши 95,4 % ни, 2024 йилнинг тегишли даврига нисбатан ўсиш суръати 103,2 % ни ташкил қилди.