Валюта курслари 09/10/2025
$1 – 12072.03
UZS – 0.28%
€1 – 14016.83
UZS – -0.2%
₽1 – 148.01
UZS – 0.95%
Қидириш
Ўзбекистондаги дорихоналардан мувофиқлик сертификати бўлмаган хорижий дори воситалари топилди

Ўзбекистондаги дорихоналардан мувофиқлик сертификати бўлмаган хорижий дори воситалари топилди

Ўзбекистондаги дорихоналардан мувофиқлик сертификати бўлмаган хорижий дори воситалари топилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақобат қўмитасига республикамизнинг айрим дорихоналарида чет элда ишлаб чиқарилган дори воситаларининг сифати кафолатланмаган нусхалари сотилаётганлиги ҳақида хабарлар келиб тушди.

Қўмита ўз ваколатлари доирасида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази билан ҳамкорлик назорат хариди тадбири ўтказди. Ушбу олиб борилган тадбирлар натижасида, айрим дорихоналардан харид қилинган препаратларнинг сериялари Давлат реестрига киритилмагани ёки мувофиқлик сертификати мавжуд эмаслиги ҳолатлари аниқланди.

Жумладан, Наманган вилояти мисолида "NAVBAHOR" МЧЖ (Forsiga 10 мг №28 табл. серия SL620, амал қилиш муддати 06.2026).

Андижон вилоятида “OYATULLO 88” МЧЖ (Брилинта 90 мг №56 табл. серия VHSH, амал муддати 08.2026), “BARAKA FARM GRANT” МЧЖ (Forsiga 10 мг №28 табл. серия SM997, амал муддати 10.2026), “INOMJON XOJI FARM” МЧЖ (Pulmicort 0,25 мг (серия SEYC);

Тошкент шаҳри мисолида “GLOBUS FARM” МЧЖ (Forsiga 10 мг №28 табл. серия SL485, амал муддати 01.2026), “EZOZA PHARM PLUS” (Forsiga 10 мг №28 табл. серия SL183, амал муддати 07.2026), “SAIDAZIM PHARM” МЧЖ (Брилинта 90 мг №56 табл. серия VKKG, амал муддати 02.2028), “FOMERS” МЧЖ (Брилинта 90 мг №56 табл. серия VKFX, амал муддати 10.2027).

Юқорида аниқланган ҳолатлар бўйича тўпланган барча ҳужжатлар белгиланган тартибда дорихоналар кесимида тегишли чоралар кўриш ва сифати кафолатланмаган дори воситалари савдодан йиғиб олиниш мақсадида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаментига юборилди.

Рақобат қўмитаси истеъмолчиларга дори воситаларини харид қилишда уларнинг сертификатини текшириб кўриб кейин харид қилишлари мақсадга мувофиқлиги ҳақида огоҳлантирди.

Шу билан бирга, сертификатлар ҳақидаги маълумотларни онлайн тарзда текшириш имконияти ҳам мавжуд.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг