Ўзбекистондаги аксарият автобус бекатлари белгиланган стандартларга жавоб бермайди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақобат қўмитасига келиб тушган мурожаатлар, шунингдек ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари томонидан қолдирилаётган мурожаатларда автобус бекатлари белгиланган талаб даражасида эмаслиги ва унда йўловчилар учун етарли даражада қулайликлар яратилмаганлиги юзасидан кўплаб эътирозларини билдиришмоқда.
Мазкур мурожаатлар асосида Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан танланма усулида 2 800 тадан ортиқ бекатлар фаолияти ўрганиб чиқилди. Ўрганишларда уларда белгиланган нормаларга номувофиқ фаолият кўрсатаётган баъзи бекатларда қуйидаги камчиликлар аниқланди:
Жумладан,
Хусусан, республикамизда автомобиль йўлларидаги автобус бекатларига қўйиладиган умумий талабларнинг давлат стандартида
(ЎзDСт 3196-2017-сонли):
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 482-сонли қарори билан тасдиқланган “Автомобиль транспортида йўловчилар ва багажни ташиш қоидалари”да шаҳар атрофи йўналишларидаги бекатлар йўловчиларнинг у ерга хавфсиз ва қулай келишини таъминлашни ҳамда қонунчилик талабларини ҳисобга олган ҳолда жойлаштирилиши ва уларда қуйидагиларга эга бўлиши керак:
Қўмита томонидан ўрганишда аниқланган юқоридаги каби камчилик ва қонунбузилиш ҳолатларини бартараф қилиш чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Транспорт вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига тегишли кўрсатма юборилди.