Валюта курслари 10/10/2025
$1 – 12123.38
UZS – 0.43%
€1 – 14094.64
UZS – 0.56%
₽1 – 149.19
UZS – 0.8%
Қидириш
Ўзбекистонда йўловчилар учун божхона декларациясини онлайн расмийлаштириш хизмати йўлга қўйилди

Ўзбекистонда йўловчилар учун божхона декларациясини онлайн расмийлаштириш хизмати йўлга қўйилди

Ўзбекистонда йўловчилар учун божхона декларациясини онлайн расмийлаштириш хизмати йўлга қўйилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси янги хизмат йўлга қўйилгани ҳақида маълум қилди: онлайн йўловчи божхона декларацияси. Энди саёҳатчилар декларацияни мобил илова орқали тўлдиришлари ёки чегара ўтиш жойларида ўрнатилган махсус маълумот Инфокиоскларидан фойдаланишлари мумкин.

Мобил илова содда ва қулай интерфейсга эга бўлиб, жисмоний шахснинг паспорт маълумотларини киритиш орқали декларациянинг асосий бандларини автоматик тўлдириш имконини беради. Йўловчи эса асосан кириб келаётган ёки чиқиб кетаётган давлатига доир ҳамда олиб ўтаётган валюта қимматликлари ва бошқа товарларга доир маълумотларни киритиши керак.

Шунингдек, фойдаланувчилар IMEI штрих-кодларини сканерлаш орқали мобил қурилма маълумотларини тезда киритишлари мумкин.

Смартфон ва интернетдан фойдалана олмаган йўловчилар учун чегара постларида Инфокиосклар ва бепул Ви-Фи зоналари ўрнатилади. Бу ҳар бир шахсга декларацияни электрон шаклда топшириш имконини беради.

Илова Android ва iOS қурилмалари учун мавжуд бўлиб, у аллақачон Play Market вa App Store дўконида чоп этилган. Хизмат дастлаб Тошкент халқаро аэропортида жорий қилинган бўлиб, 1 ноябрдан бошлаб тизим бутун мамлакат бўйлаб барча божхона пунктларида амал қилади.

Божхона қўмитасининг қайд этишича, онлайн декларацияга ўтиш божхона расмийлаштирувини тезлаштириш, фуқароларга қулайлик яратиш, қоғозбозликни қисқартириш, жараённинг шаффоф ва хавфсиз бўлишини таъминлайди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг